Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапига изоҳ берди
19.05.2022 15:47,  
574
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақида айтган гапи видеоси тарқалди. Ушбу ҳолатдан сўнг тармоқларда адвокатга нисбатан кескин фикрлар билдирилди.

Адвокат Амрулло Аҳмедов “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилган дастурда қуйидаги фикрларни ўртага ташлаган эди:
Фоҳишахоналар борми бизда? Нима учун ёпмаймиз? Бизда буларни ёпиш имкони бор, битта тадбир эълон қилиниб, ҳаммасини ёпиб юборишимиз мумкин. Уни ёпмаймиз, чунки бизга фойда келтиради. У ердан қайсидир жиноятчини аниқлаймиз, фоҳишахоналар орқали наркотик моддалар тарқатилади, — деган у.

Аҳмедов ушбу фикрига изоҳ бериш жараёнида аслида бошқа фикрни айтмоқчи бўлганини, унинг нутқи эса кесиб тарқатилганини ва атайин қилинганини айтган.

Шахсан менга бу ҳолатдан ким ёки қайси ташкилот манфаатдор бўлиши маълум эмас. Лекин фоҳишалар ёрдамида наркобизнесни тарғиб қилиш, ёшларимизни жиноят содир этиш йўлига етаклаш нотўғри усул эканлигини ва бундан воз кечиш зарурлигини таъкидламоқчи бўлиб айтган фикрларим шунчаки қирқиб ташланган. Ушбу нутқимда биз деб гапирганимнинг боиси ҳам ушбу иллатга барчамиз масъул эканлигимизни билдиради.
Шахсан мен, қайсидир тизимни танқид қилиш билан эмас, балки фоҳишалар орқали наркобизнес ва бошқа жиноятларни тарғиб этиш ҳолатларига чек қўйишимиз ва шу орқали эски услубдан воз кечиш зарурлигини таъкидлагандим, — деган у ва ўша кунги нутқининг тўлиқ видеосини тақдим этган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан