Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Мен Муқаддас Руҳман” — Киевдаги савдо марказини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
3.08.2020 20:33,  
1157

Украин полицияси Киев марказидаги банк филиалини тортиб олган ва ўзини портлатиб юбориш билан қўрқитган одамни қўлга олди. Жиноятчи 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Бу сўнгги бир ой ичида Украинада гаровга олиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат.

"Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портлаш бўлмади. Портловчи моддалар бўйича мутахассислар воқеа жойида ишламоқда. Сўнгра суд жараёни ва узоқ муддатли қамоқ жазоси", - деб ёзди Ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченко Фейсбук саҳифасида. СБУ шунингдек, қўлга олиш операцияси муваффақиятли бўлганини маълум қилди.

Фото: Facebook

Воқеа Опера театри ёнидаги "Леонардо" бизнес маркази биносида юз берди.

Олдинроқ Герашченко хабар қилганидек, банк ходимлари тушлик пайтида полицияга қўнғироқ қилган ва номаълум кимса сумкасида портловчи моддалар билан таҳдид қилаётганини айтган. Бўлим бошлиғи хонада қолди, қолганлар чиқиб кетишди. "Полиция вакиллари музокараларни бошлашди ва унга таслим бўлишни таклиф қилишди", деб ёзади вазир ўринбосари.  

"Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик актини таҳдид қилган шахс - 25.03.1988 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сухроб Рахманович Каримов, - деб айтди кейинроқ Герашенко, - ижтимоий тармоқ саҳифалари таҳлилига кўра у руҳий носоғлом одам. Унинг айтишича, сумкасида портловчи модда бор ва агар ўлдирилса, у портлаши мумкин, чунки оёқлари орасидан ўтган симлар детонаторга боғлаб қўйилган".

Эркак унга жонли эфирга чиқиш имкониятини беришни талаб қилди.

Воқеа жойида бўлган гувоҳнинг сўзларига кўра, полиция чорраҳани тўсиб қўйган, бизнес маркази яқинида кўплаб полиция, тез ёрдам машиналари ва ўт ўчирувчилар бўлган.

Бу Украинада бир ой ичида гаровга олиш билан боғлиқ учинчи ҳолат.

Бир неча кун олдин Сухроб Каримов ўз вконтакте саҳифасида "жиҳод" эълон қилган. У Путин ва Рамзан Қодировни, Қиролича Елизаветани, барча сиёсатчиларни, судя ва прокурорларни, қўрқоқ арабларни, Исроил мулозимларини, ҳатто мусулмонларни ҳам ўлдиришга чақирган.

Антон Герашенконинг маълум қилишича, Ўзбекистон тарафи берган маълумотларга кўра, Сухроб Каримов 1998 йили руҳий касаллар шифохонасида "Олигофрения" диагнози билан рўйхатган олинган. "У шу пайтгача тинч ҳаёт кечирган, ҳеч қандай жиноий ишларга аралашмаган" дейилади баёнотда.

Тўғридан тўғри эфирда Каримов журналистларга ўзини “Мен Муқаддас Руҳман”, “Мен худоман” деб таништирган. Унинг айтишича, барча президентлар қўғирчоқ ва масхарабоздир. "Ҳеч қандай президент бўлиши керак эмас. Ҳамма президентлар - хоин. Украина фуқаролари учун қайси президент туриб берди?" деди у. 

Украина Хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Сухроб Каримовдан ва савдо маркази биносидан портлатувчи моддалар топилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан