Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик спортчи допинг сабабли Олимпиада йўлланмасидан маҳрум этилди
20.02.2020 14:43,  
483

Бирлашган кураш дунёси (UWW) ташкилоти ўзининг расмий сайтида хабар қилишича, эркин кураш бўйича уч нафар спортчи – франциялик Зелимхон Ҳожиев, суриялик Бадҳи Хутаба ва ўзбекистонлик Ҳасанбой Раҳимовнинг натижалари акслдопинг қоидалари бузилгани учун бекор  қилинди. 

Ушбу курашчиларнинг қонида тақиқланган моддалар топилган. 2019 йил Нурсултонда (Остона) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ҳожиев (74 кг вазн тоифаси) ва Раҳимов (125 кг гача бўлган вазн тоифаси) бронза медалларини қўлга киритган эди. 

Бу уч спортчининг барчаси 2020 йил ёзида Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасига эга чиққан бўлган. Уларга берилган йўлланмалар энди Полша, Эрон ва Косово давлатлари спортчилари орасида қайта тақсимланди. 

Шу билан бирга Франция (74 кг), Ўзбекистон (125 кг) ва Сурия (125) вакилларига шу йил март ойида бўлиб ўтадиган Олимпиада саралаш мусобақасида қатнашиш ва қайтадан йўлланма олишга имконият берилади.

Спортчилар қанча муддатга ўйинлардан четлаштирилиши Халқаро допинг текшируви агентлигининг (ITA) навбатдаги йиғинидан кейин белгиланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан