Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик спортчилар Токио Олимпиадасига 500 қути палов олиб боргани маълум бўлди
31.07.2021 18:58,  
275

Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ўзбек палови ва нон олиб борган.

Бу ҳақда “ТAСС” хабар берди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларида иштирокини бошлаган ўзбекистонлик спортчилар кунчиқар мамлакатга 500 қути палов ва нон олиб борган.

«Биз Самарқанд услубига хос бўлган анъанавий паловимизни олиб келдик. Ҳаммаси бўлиб 500 га яқин қути. Шунингдек, биз 200 га яқин нон ва мол гўшти олиб келганмиз. Буларни Олимпия қишлоғидаги бошқа спортчилар билан бўлишамиз, масалан, яқинда рус спортчиларига бир нечта нон улашдик», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси делегацияси “ТAСС”га берган интервюсида.

Ўзбекистонлик спортчилар Токио ўйинларида иккита медални қўлга киритди. Улуғбек Рашидов таеквондо бўйича Олимпия чемпиони бўлган бўлса, дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасида жами 71 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан