Ўзбекистонлик “Ван Дамм”-раққос жазоланди (видео)

Ўзбекистонлик “Ван Дамм”-раққос жазоланди (видео)

Жорий йилнинг 6 февраль куни тарқалган видеолавҳада нотаниш йигит йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, рақс тушгани тасвирланган. Ушбу видеода "рол ижро этган" блогер жазоланди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 23:10 ларда Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. Spark русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган ва танишлари орасида ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан ва йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-батальон ходимлари томонидан аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.