Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик врач-вирусологлар Тожикистонга етиб келди
8.05.2020 13:29,  
417

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, бугун Душанбега Мудофаа вазирлиги самолётида навбатдаги гуманитар ёрдам етказилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

Тошкентдан Душанбега 10 та ИВЛ аппарати, дори-дармонлар, тиббий ҳимоя воситалари юборилди. Шунингдек, 8 нафар ўзбек врач-вирусологлари ҳам коронавирусга қарши курашишда Тожикистонга ёрдам беради.

"Врачлар Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайинлаган шифохоналарда ишлашни бошлайди", дейди Душанбе ҳокимлиги вакили.

5 май куни икки давлат раҳбарлари эпидемиологик вазият ривожини назорат қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олган эдилар.

Ҳозирда Тожикистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 461 кишига етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан