Ўзбекистонликлар 11 ойда “иномарка”ларга қанча сарфлагани маълум қилинди

Ўзбекистонликлар 11 ойда “иномарка”ларга қанча сарфлагани маълум қилинди

Жорий йил 11 ойи мобайнида республика ташқи савдо айланмасининг ҳажми 38 млн долларни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2019 йил январ-ноябр ойларида республика ташқи савдо айланмасининг ҳажми 38 млн.АҚШ долларига етган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 9,5 млн долларга ўсганлиги кўрсатади.

Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажи 16 млн, импорт ҳажми эса 22 млн долларга тенг бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон бугунги кунда 90 га яқин мамлакат билан савдо алоқаларини амалга ошириб келаётгани айтилади.

Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда 19,2 %, РФда 15,2%, Қозоғистонда 8,4 %, Корея Республикасида 6,6 %, Туркияда 5,9 %, Германияда 2,4 % ва Қирғизистонда 2,0 % га тўғри келган.

Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида импорт ҳажми 22 млн долларга тенг бўлган. Энг катта амашина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари импорти 44,1% ни ташкил этган.

Енгил автомобилларнинг Ўзбекистонга импорт қилиниши эса 2019 йил январ-ноябр ойларида 370,6 миллион долларга тўғри келган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,6 % кўпайганини кўрсатади.