Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар чет элда дам олиш учун бир йилда қанча маблағ сарфлаётгани айтилди
14.08.2020 19:13,  
464

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.​

Маълумотларга кўра, ҳар йили юртдошларимиз чет элда дам олиш учун 1 миллиард 200 миллион доллар атрофида маблағ сарфламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири Ўзбекистонда барча талабларга жавоб берадиган замонавий туристик мажмуалар сони кам.

480 миллион долларлик “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ташкил этилади

Шу мақсадда охирги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Бўстонлиқ туманида ҳам тўлиқ тадбиркорлар маблағи ҳисобига йирик лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, дунё сайёҳлари эътиборига тушган “Амирсой” мажмуаси қисқа бир ярим йил ичида қуриб фойдаланишга топширилди. Бу эса ҳудудда йирик ва жозибадор лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини исботлади.​

Бўстонлиқ тумани, хусусан, Чорвоқ сув омбори атрофидаги қишлоқларда янги дам олиш масканлари қурилади. Бу билан шу ерда яшаётган аҳолини иш билан таъминлаш мақсади ҳам кўзланган.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан