Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, юклаб олишлар сони бўйича ТикТок Ўзбекистонда биринчи ўринни эгаллади.
Бундан олдин жаҳонга машҳур видеосервис Zoom, Телеграм, Инстаграм ва IMO'дан орқада эди. Ҳозирги кунга қадар эса ТикТок Ўзбекистонда App Store ва Google Play интернет-дўконларидан юклаш сони натижалари бўйича ҳаммадан устунлик қилмоқда.
Ушбу дастурнинг дунё бўйлаб умумий юклашлар сони аллақачон 1 миллиард мартадан ошиб кетган.