Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар криптоактивлар билан хорижий платформаларда савдо қилиш учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди
30.12.2022 12:17,  
54

Ўзбекистонликлар криптоактивлар билан хорижий платформаларда савдо қилиш учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Илғор лойиҳалар бўйича миллий агентлик баёнот берди. 

Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 январдан бошлаб криптовалютани сотиш ва сотиб олишга фақат миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали рухсат этилади, дейилади хабарда.

"Ўзбекистон Республикасида криптоактивлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия олмаган хорижий платформаларда криптоактивлар билан ҳар қандай операцияларни амалга ошириш қонун бузилиши бўлиб, белгиланган чоралар кўрилишига олиб келади", деб огоҳлантирди. 

Хорижий платформаларга нисбатан қаттиқ чоралар Ўзбекистонда маҳаллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги билан изоҳланади. Республикада битта криптобиржа ва тўртта криптодўкон мавжуд.

Bitcoin нархи Тошкент вақти билан 10:31 да UzNEX'да 185,9 миллион сўмни ташкил этди, бу 16,6 минг долларга тенг ҳисобда баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан