Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 1 528 дона
— БАА – 111 дона
— Германия – 48 дона
— Гонконг – 37 дона
— Литва – 10 дона
— Корея – 7 дона
— Бошқа давлатлар – 8 дона