Ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштирилади

Ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштирилади

Жанубий Корея COVID-19 тарқалишига қарши карантин чоралари кучайтирилган давлатлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Чон Се Гюн маълум қилган.

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, рўйхатга бошқа давлатлар қаторида Ўзбекистон ва Филиппин ҳам кириши мумкин.

Аввалроқ, 13 июлдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун ҳам Кореяга кириш тартиблари кучайтирилган эди.

Маълум қилинишича, сўнгги 10 кун давомида Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг қайд этилиши билан боғлиқ янги ҳолатлар мамлакат ичидагига нисбатан ташқаридан кўпроқ кириб келган.