Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди
15.11.2019 09:55,  
337

Кеча, 14 ноябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 нафардан иборат дастлабки (5 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар шифокор) гуруҳи Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бу йилдан Умрага рейслар ҳафтада етти марта амалга оширилиши белгиланган бўлиб, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга шарт-шароитлар яратиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан иқтисодий фойда кўрмаслигини айтиб, ижтимоий тармоқларда қатор сайёҳлик фирмалари томонидан Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича турли рекламалар кўпайиб бораётганини танқид қилган эди.

Шунингдек, қўмита ўз баёнотида “шоввоз блогер“ларга ҳам насиҳат қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан