Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларга Умра зиёрати учун нархлар ошиши мумкин
18.03.2022 20:37,  
224

Идорага кўра, шу кунга қадар “Умра-2020” мавсумида сафар харажатларини тўлиқ амалга оширган, лекин пандемия сабабли зиёратга бора олмаган фуқаролар Умра зиёратига юборилмоқда.

Қайд этилишича, шу йилнинг 17 март ҳолатига 21 мингдан ортиқ зиёратчи, Саудия Арабистонига жўнатилиб, улардан 16 минг нафардан зиёдроғи умра амалларини тўлиқ адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келишган.

“Ҳозирда 5 минг 600 нафарга яқин зиёратчи Саудия Арабистонида Умра зиёратларини амалга оширмоқда”, – дейилади ЎМИ хабарномасида.

ЎМИ, шунингдек, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида карантин талаблари юмшатилаётгани ҳамда Подшоҳлик томонидан барча давлатлар – Туркия, Малайзия, Индонезия, Эрон ва Миср каби йирик мусулмон мамлакатларига Умра зиёрати учун рухсат берилганини таъкидлайди.

Шу билан бирга, Идора юқоридаги сабабларга кўра, айрим Умра тадбирларининг нархлари қимматлашиши мумкинлигига ишора қилмоқда.

“Бу, ўз навбатида, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошишига, хусусан, Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишига сабаб бўлади”, – дейилади хабарномада.

Маълумот учун, жорий йил 5 март кунидан эътиборан, Подшоҳликка ПЦР тест жавобисиз кириш ҳамда оралиқ масофани сақлаш тартиби бекор қилинди. Эндиликда Саудиядан Ўзбекистонга келаётган зиёратчилардан ҳам ПЗР тести талаб этилмайдиган бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан