Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларнинг атиги 3 фоизи омонатларини банкларда сақлаган
1.02.2023 13:15,  
22

Жаҳон банки маълумотларига кўра: 2021 йилда Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг атиги 3 фоизи ўз жамғармаларини банкда сақлаган, деб ёзади Жаҳон банки Global Findex маълумотларига таяниб. Бу Европа ва Марказий Осиёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб, Ўзбекистон Тожикистондан фақат (1 фоиз) олдинда.

"Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон фуқароларининг молия тизимига бўлган ишончи пастлигидан далолат беради", — дея қайд этади ҳисобот муаллифлари.

2011 йилдан 2021 йилгача банк ҳисоб рақамларига эга бўлган катталар улуши 23 фоиздан 44 фоизга ошди. Муомаладаги дебет карталар сони қарийб 60 фоизга, 2017 йилдаги 19 миллиондан 2022 йилга келиб 30 миллионга ўсди.

Худди шу даврда масофавий банк тизимидан фойдаланувчилар сони олти баравар ошиб, қарийб 25 миллион фойдаланувчига етди.

Жаҳон банкига кўра, бу фуқароларни кўпроқ жамғаришга ундаш ҳақида эмас, балки норасмий жамғармаларни молия институтларида расмий жамғармаларга айлантириш ҳақида бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан