Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларнинг хизмат кўрсатиш учун банкка мурожаат қилишлари камайган
11.03.2023 00:22,  
34

Ўзбекистонда 2022 йил бошидагига нисбатан 1,5 баробар кўп фойдаланувчилар банк ҳисобларини масофадан туриб юритишни афзал кўрмоқда. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, бундай мижозлар сони 30 миллион нафарга етди, бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Хусусан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматларидан фойдаланувчилар сони 1,5 баробарга ошиб, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 30 млн.га етди. Бунда, фойдаланувчиларнинг 1,2 млн. тасини юридик шахслар ташкил этган бўлса, банк карталари ва банк депозит ҳисобварақлари бўйича банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони 28,8 млн.тага тенг бўлган.

"Банкларнинг мобил иловалари орқали жисмоний шахслар учун барча асосий банк хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилгани туфайли масофавий онлайн операциялар ҳажми 145,8 триллион сўмга етди", — дейилади Марказий банк хабарида.

Фойдаланувчилар мобил иловалар орқали 21,9 трлн., конверцион транзакциялар миқдори 20,9 трлн.ни ташкил этди. Шунингдек, фуқаролар ўз қурилмалари орқали кредит (8,2 триллион) тўлаб, микрокредит (5,6 триллион) олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан