Меҳнат муҳожирларининг сони 2 млн.дан ошди.
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда маълум қилинишича, хорижда вақтинчалик фаолият билан шуғулланаётган Ўзбекистонликлар сони 2 млн.дан ошган, шундан 568 минг нафари (24,1%) аёллар, 827 минг нафари эса (35,1%) ёшлардир.
Уларнинг асосий қисми (1,5 млн) Россия, 366 минг нафари Қозоғистон, 144 минг нафари Туркия, 47 минг нафари Жанубий Корея ва 348 мингги бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилнинг ўтган 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари $4,1 млрд.ни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61%га кўпдир.