Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг энг муҳим йигирмата хорижий ҳамкорлари қаторига кирди
7.12.2022 15:34,  
37

Евроосиё иқтисодий комиссияси Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг энг муҳим йигирмата хорижий ҳамкорлари қаторига киритди. Бу ҳақда ЕОИИ манбаси хабар берди.

Кучли ўнликка Ўзбекистон Республикасидан ташқари Хитой, Ҳиндистон, Миср, Ветнам, Бирлашган Араб Амирликлари, Бразилия, Индонезия, Мексика ва Туркия кирди. Иккинчи ўнталикда Озарбайжон, Сербия, Исроил, Мўғулистон, Саудия Арабистони, Таиланд, Эрон, Бангладеш, Сенегал, Жазоир. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 12,5 миллиард долларни ташкил этди.

Шундан экспорт – 4,5 миллиард доллар, импорт – 8 миллиард доллар. Ушбу даврдаги асосий савдо ҳамкорлари бўлган. Россия - 7,4 миллиард, Қозоғистон - 3,7 миллиард ва Қирғизистон - 989,9 миллион долларни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан