Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган 40 нафар истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилинди (Фото)
9.02.2022 18:24,  
441

Рейтинг 2019 йилдан буён “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ўтказилиб келинади. Ҳар йили номзодлар рўйхати кенгайиб, янги номлар билан тўлиб бормоқда.

Охирги бир неча йил ичида вазирлик ва идоралардаги етакчи лавозимларга кўплаб ёш раҳбарлар тайинланди. Уларнинг аксарияти хорижда таълим олган, амалий иш тажрибасига эга ва ўзини намоён этишга муваффақ бўлишган. Вазирликлар раҳбарияти таркиби тубдан янгиланди. Бугунги кунда 24 нафар вазирдан 10 нафари (42 %и) — 40 ёшдан 45 ёшгача, 4 нафари (17 %и) — 46 ёшдан 50 ёшгача, уч нафари (12 %и) — 51 ёшдан 55 ёшгача бўлган кадрларни ташкил қилади.

Мурожаатчилар рўйхатини тузишда номзодларнинг маълумоти, раҳбар сифатида жамоатчилик орасида танилганлиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ислоҳотлар жараёнидаги иштироки ва таъсир даражаси ҳамда шахсий ва касбий ютуқлари инобатга олинди.

Якуний рейтингни шакллантириш икки босқичда амалга оширилди.

- биринчи босқичда - фуқаролик жамияти, таҳлил марказлари ва ОАВ вакилларидан иборат экспертлар ёш раҳбарларнинг ўз соҳаларида стратегик мақсад ва натижаларга эришганлик бўйича фаолияти баҳоланади;

- иккинчи босқич - турли соҳа экспертларининг овоз беришлари.

Шундай қилиб, якуний босқичга ўтган 60 дан зиёд номзодлар орасидан энг кўп овоз олган 40 ёшгача бўлган энг яхши 40 нафар раҳбар танлаб олинди.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан