Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари учун сахарлик ва ифторлик вақтлари маълум қилинди (фотожамланма)
21.04.2020 11:42,  
48280

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.

Мазкур вақтлар республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган.

Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

Улар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Тошкент шаҳри учун

Шунингдек, оғиш ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.

Оғиз ёпиш дуоси: “Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

Оғиз очиш дуоси: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Амин!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан