Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг брайл ёзувидаги хариталари тайёрланмоқда
3.03.2020 11:33,  
211

Республикамизда 65 мингдан ортиқ кўриш имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилади. Бугунги кунда улар таълим олишлари учун кўплаб адабиётлар брайл ёзувига ўтказилмоқда.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитаси ташаббуси билан қўмита тизимидаги “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда кўриш имконияти чекланганлар учун Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент вилоятининг брайл ёзувидаги дастлабки харитасини тайёрлашди.

Брайл ёзувидаги ушбу хариталар орқали Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудий бўлиниши, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда қитъа ва океанларнинг жойлашуви тўғрисида қисман маълумотлар ҳамда махсус ўқув муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга география фанини мукаммалроқ ўзлаштириш имконияти яратилади.

Фото: Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитаси

Бугунги кунда “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан брайл ёзувидаги турли кўриниш ва мавзудаги картографик маҳсулотларни тайёрлаш бўйича технологик линияни ишга тушириш ҳамда ушбу маҳсулотларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан