Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг энг йирик банки евробонд чиқаради
11.03.2020 15:40,  
303

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 300 млн АҚШ долларига тенг Евробондларни чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда газета.уз нашри хабар бермоқда.

Миллий банк капитализациясига кўра Ўзбекистондаги энг йирик банк ҳисобланади.

Банкнинг устав капитали умумий қиймати қарийб 11.6 трлн сўм (жорий курс бўйича 1,2 млрд АҚШ доллари).

2019 йил 30 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4540-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» Давлат унитар корхонаси (ДУК)дан акциядорлик жамияти (АЖ) шаклида қайта ташкил этилган эди.

2019 йилнинг ноябрь ойида Саноат қурилиш банки Лондон фонд биржасига 300 млн АҚШ долларлик евробондларни чиқарган эди.

Аввалроқ, Навоий кон-металлургия комбинати 2020 йилнинг 1 ноябрига қадар камида 300 миллион долларлик корпоратив облигациялар чиқариши хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан