Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Португалияга ҳам элчи этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Португалияга ҳам элчи этиб тайинланди

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон Республикаси элчиси Сардор Рустамбоев 20 июль куни Лиссабонда Португалия Республикаси президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Португалия раҳбари ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги муносабатларнинг кенг қамровли жиҳатлари юзасидан фикр алмашар экан, ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.

Фото: «Дунё» АА

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳисобланади. 2018 йил сентябрь ойида Франция президенти Эмануэл Макронга ишонч ёрлиғи топширилган эди.

Рустамбоев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси вазифаларини ҳам бажаради.