Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари Халқаро молиявий статистика тизимига киритилди
24.01.2020 09:52,  
105

2020 йилнинг 22 январь куни Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Халқаро молиявий статистика ахборот-статистик тизимида Ўзбекистон Республикасининг саҳифаси очилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати ҳабар бермоқда.

Мазкур тизим ХВЖнинг асосий ахборот-статистик маълумотлар тармоғи бўлиб, унда ХВЖга аъзо 200 га яқин мамлакатларнинг иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва бошқа статистик маълумотлари эълон қилиб борилади. Тизимда жойлаштирилган маълумотлар мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни таҳлил қилишда халқаро экспертлар, молиявий институтлар ҳамда инвесторлар томонидан фойдаланиладиган муҳим манба ҳисобланади.

ХВЖнинг “Халқаро молиявий статистика” ахборот-статистик тизимидаги Ўзбекистон Республикаси саҳифасида мамлакатимиз бўйича муҳим ижтимоий-иқтисодий статистик кўрсаткичлар, шу жумладан, Ялпи ички маҳсулот, пул-кредит статистикаси, тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, меҳнат бозори ва демография кўрсаткичлари ҳамда бошқа статистик маълумотлар даврий равишда эълон қилиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан