Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпая бошлади
8.12.2022 16:25,  
58

Бир неча ойлик пасайишдан сўнг Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпая бошлади. Бу ҳақда Марказий банк маълумот бермоқда, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон захиралари ҳажми 33,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу бир ой аввалгига нисбатан 1,1 миллиард долларга (+3,5 фоиз) кўп демакдир. 

Бу ўсишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг ошиб бораётгани туфайли содир бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси захираларидаги қимматбаҳо металлар ҳажми ўтган ойга нисбатан тоннада ўзгармади. Республикада ҳанузгача 12,8 миллион троя унцияси (398 тонна) сақланади. Аммо қимматбаҳо металлар нархининг доллар ҳисобида ўсиши туфайли бу ҳажм бир ой олдинги 21 миллиард долларга нисбатан 22,46 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон бозорида олтин ой давомида 7,4 фоизга ўсди – бир троя унцияси учун 1638,85 доллардан 1759,65 долларгача (LBMA фиксацияси) Ўзбекистоннинг валюта захиралари, аксинча, бир ой давомида 357 миллион долларга – 10,3 доллардан 9,9 миллиард долларга қисқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан