Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди

1 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ҳажми $34,6 млрдни ташкил этмоқда. Шундан $33,8 млрди халқаро захиралар, дея хабар беради Марказий Банк.

Мамлакат захиралари ҳали ҳам жуда кам диверсификацияланган - деярли барчаси олтин ($18,8 млрд) ва чет эл валютаси ($15,4 млрд) шаклида сақланади. Ушбу муаммони АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш йўли билан ҳал қилиш режалаштирилган.

Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари май ойидан бери биринчи марта ташқарига олтин сотилиши ҳисобига камайди, пандемияда Ўзбекистон фаол равишда олтин сотмоқда - январ-август ойлари охирига келиб 5,8 миллиард долларлик олтин экспорт қилинган, бу бутун 2019 йилга нисбатан кўпроқдир. Ташқи савдо бўйича эълон қилинган охирги статистик ҳисоботда олтин аллақачон барча экспортнинг 50% ни ташкил қилади. Бундан ташқари, олтин нархи пасаймоқда, гарчи август ойининг бошида у 2000 долларни ташкил этган бўлса-да, ҳозирда бир унция аллақачон 1921 долларга тушди.