Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди
20.06.2022 19:27,  
71

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $35,4 млрд ни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 май ҳолатига кўра, $35,9 млрд бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб $400 млн га камайганини кўрсатмоқда.

Май ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 11,1 млн троя унциядан 11,4 млн троя унцияга (тахминан 9,33 тонна) ошган бўлсада, қиймати $21,32 млрд дан $21,18 млрд га пасайган.

Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам $13,5 млрд дан $13,1 млрд га камайган.

«Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан бери $264,5 млн га ёки 0,8% га ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги $1799,25 дан $1854,4 гача ўсишининг таъсири $630 млн ни ташкил қилди», дейилади Марказий банк изоҳида.

Захиралар мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳам ҳисобланади — улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан