Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси муттасил ортиб бормоқда

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси муттасил ортиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатимиз олтин-валюта захираси миқдорини маълум қилди.

2020 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг $29.4 млрдлик олтин-валюта захираси мавжуд. Бундан $17 млрди монетар олтин бўлса, $12.5 млрди хорижий валютадаги захира ҳисобланади.

2020 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, олтин-валюта захираси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам, ўтган ой (январ ойи)га нисбатан ҳам ўсган.

Соф олтин-валюта захиралари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $2.8 млрдга ошган бўлса, жорий йилнинг январ ойига нисбатан $0.8 млрдга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқда юзага келган вазият (АҚШ-Эрон зиддияти) туфайли январ ойи охирига келиб жаҳон бозорида олтиннинг нархи олти йиллик тарихий максимумга етган эди.

Жаҳон бозорида юзага келган қулай вазиятда мамлакатимиз қанча олтин экспорт қилганлиги тўғрисида Марказий банк ёки Давлат статистика қўмитаси сайтларида маълумотлар мавжуд эмас.