Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан энг кўп савдо қилиши очиқланди
21.11.2019 09:39,  
690

Давлат Статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2019 йилнинг январ-октябр ойларида республикамизнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 34,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 8,89 млрд. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,4 % га ошган.

Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 14,8 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 43,3 %) ва импорт ҳажми эса 19,9 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 28,5 %) етди. Ҳисобот даврида 5,1 млрд. АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо айланмаси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 189 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (19,1 %), Россия Федерациясида (15,1 %), Қозоғистонда (8,4 %), Корея Республикасида (6,5 %), Туркияда (5,9 %), Германияда (2,4 %) ва Қирғизистонда (2,0 %) қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан