Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп карантин қоидалари бузиляпти?
2.04.2020 11:23,  
792

Ички ишлар вазирлигининг расмий ахборотига кўра, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 2 апрел соат 9:00 ҳолатига қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 19 843 та ҳолат аниқланган.

Улар:

  • - Тошкент шаҳрида – 3 429 та ҳолат;
  • - Фарғона вилоятида – 2 512 та ҳолат;
  • - Тошкент вилоятида – 1 992 та ҳолат;
  • - Самарқанд вилоятида – 1 973 та ҳолат;
  • - Наманган вилоятида – 1 440 та ҳолат;
  • - Жиззах вилоятида – 1 409 та ҳолат;
  • - Қашқадарё вилоятида – 1 246 та ҳолат;
  • - Андижон вилоятида – 1 198 та ҳолат;
  • - Сурхондарё вилоятида – 1 190 та ҳолат;
  • - Сирдарё вилоятида – 943 та ҳолат;
  • - Бухоро вилоятида – 885 та ҳолат;
  • - Қорақалпоғистон Республикасида — 695 та ҳолат;
  • - Хоразм вилоятида – 656 та ҳолат;
  • - Навоий вилоятида – 275 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт, дейилади ИИВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан