Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари аниқланди
10.06.2022 13:44,  
112

Ўзбекистон товарларининг ташқи бозорда аниқ қиёсий устунликка эга бўлган 36 та ва қиёсий устунликка эга бўлмаган 58 та гуруҳини аниқлашга муваффақ бўлинди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини қайта баҳолади.

2021 йилнинг июнь ойида институт мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолаган ва унинг натижаларини эълон қилган, бироқ ҳисоб-китоблар 4 та қийматли ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси маълумотлари асосида амалга оширилганди.

Ушбу баҳолаш TIF TN бўйича 6 та қийматли маълумотлар асос қилиб олингани билан фарқ қилади. Шунинг учун аввал кўриб чиқилган 35 та товар гуруҳи ўрнига бу сафар мева ва сабзавотлар 127 та товар гуруҳи баҳоланди.

PMTI экспертлари ҳисоб-китоблар натижасида олинган индекслар ўртача қийматларини таққослаш асосида мева-сабзавотларни 3 гуруҳга ажратди:

  1. ташқи бозорда сезиларли қиёсий устунликка эга бўлган товарлар;
  2. «маргинал» ҳолатдаги, яъни баъзи йилларда жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган, айрим йилларда эса рақобатбардош бўлмаган ҳамда ташқи бозор шароитига жуда боғлиқ товарлар
  3. ташқи бозорда қиёсий устунликка эга бўлмаган товарлар.

Шундай қилиб, Ўзбекистон товарларининг ташқи бозорда аниқ қиёсий устунликка эга бўлган 36 та ва қиёсий устунликка эга бўлмаган 58 та гуруҳини аниқлашга муваффақ бўлинди. Товарлар қолган 33 та гуруҳи бўйича қиёсий устунлик мавжудлиги ёки йўқлиги аниқ эмас ва улар бозор шароитига боғлиқ.

2017−2021 йилларда жаҳон бозорида энг катта қиёсий устунликка эга бўлган маҳсулотлар 10 талигига қуйидагилар киради:

  • барча кўринишдаги ловиялар — қуритилган, пўсти олинган, пўстидан тозаланган ёки тозаланмаган, майдаланган ёки майдаланмаган;
  • сархил ўрик;
  • ловиянинг вингамунго неппер ёки вингарадиата турлари — қуритилган, пўсти олинган, пўстидан тозаланган ёки тозаланмаган, майдаланган ёки майдаланмаган;
  • хурмо;
  • майиз;
  • олхўри қоқи;
  • гилос;
  • туршак;
  • олма қоқи;
  • қисқа муддатли сақлаш учун мўлжаллаб консерваланган, лекин бу шаклда озуқа сифатида истеъмол қилиш учун яроқсиз бўлган бошқа сабзавот ва ўсимлик аралашмалари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан