Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 24 миллиард доллардан ошди
28.03.2020 12:34,  
433

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 миллиард долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилган.

2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 миллиард доллар), шундан 1 миллиард доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 миллиард долларга ошди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 миллиард доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 миллиард доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 451,5 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 294,7 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,5 млрд. доллар ва фоиз тўловлари бўйича 411,8 млн. долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан