Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йилда 56,7 фоизга ўсди
24.04.2020 18:48,  
392

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ва унинг шаҳрига доир ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ҳукумати номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 17,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 30,5 фоизни ташкил этди.

Ўтган йил давомида давлат ташқи қарзи 5,7 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 27 фоизни ташкил этмоқда.

Шундан:

  • Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - $ 10,7 млрд;
  • Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз - $ 4,9 млрд.

Давлат ички қарзи эса 19 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 3,5 %ни ташкил этди.

Давлат ташқи қарзи қуйидаги ижтимоий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилди:

  • Қашқадарёда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL) - $ 1,1 млрд;
  • Углеводород хом ашёси қазиб олиш ҳажмини ошириш - $ 0,6 млрд;
  • Тахиатош, Навоий ва Тўрақўрғон ИЕСларини қуриш ва модернизация қилиш - $0,4 млрд;
  • Ахборот узатувчи магистрал тармоқларни ривожлантириш ва инфратузилмани яхшилаш - $ 0,1 млрд.

Ташқи қарзнинг катта қисми 28,8 %и ($4,5 млрлд) энергетика тармоғи учун сарфланган. Кейинги ўринларда транспорт ва транспорт инфратузилмаси ( 13,5%) ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш (11,5 %) тармоқлари турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан