Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори эълон қилинди
28.11.2019 20:50,  
2115

​Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 23,8 фоизни ташкил этади.

Қайд этилишича, умумий давлат қарзи 33,6 фоизни ташкил этиб, Халқаро валюта жамғармаси баҳосига кўра мўътадил даражада ҳисобланади. Дунё мамлакатларининг умумий қарзи сўнги йилларда жиддий ошиши кузатилиб, БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (UNCTAD) маълумотларига кўра, 2017 йилда 213 триллион доллар ёки ЯИМга нисбатан 262 фоизни ташкил этган.

Вазирлик маълумотига кўра, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан биргаликда ўрта муддатли қарзни бошқариш стратегияси илк бора ишлаб чиқилган. Халқаро экспертлар ёрдамида макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз давлат қарзининг меъёрий миқдорлари Халқаро валюта жамғармасининг методологияси асосида ҳисоблаб чиқилди.

Ўзбекистон учун молиявий хавфсиз бўлган давлат қарзи меъёрлари ишлаб чиқишда 2030 йилгача бўлган иқтисодий ўсиш прогнозлари, инвестицион талаблар, республика иқтисодиётининг айрим ташқи ва ички рискларга чидамлилиги, сўмнинг девалвацияси, Ўзбекистоннинг энг катта савдо ҳамкорлари — Россия, Қозоғистон, Хитой, Туркиядаги иқтисодий ўсиш ва валюта тебранишлари, уларнинг экспорт ва республика иқтисодиётига таъсири ўрганиб чиқилган.

Шунингдек, таъкидланишича, Давлат бюджети қонуни лойиҳасига ташқи қарз олишга миқдорий чекловлар таклиф этилди. Бюджетнинг қонун билан тасдиқланиши Ўзбекистон тарихида биринчи марта рўй бермоқда. «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун парламент томонидан қабул қилиниб, Президент томонидан имзолангач, кучга киради.

Қонун 30 ноябрь, шанба куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан