Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг миқдори қанча?
23.01.2020 15:36,  
193

2019 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) ўтган йилга нисбатан 26.2 %га ($8,7 млрд) ошиб 42,2 млрд долларга етди.

Статистика қўмитасининг маълум қилишича, ТСАда экспорт ҳажми 17,9 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 128,0 %) ва импорт ҳажми 24,3 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 124,9 %) етди. Ҳисобот даврида 6,4 млрд. АҚШ доллари қийматида салбий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ойлар кесимида ТСА июль ойида ўзининг энг юқори қиймати - 4,8 млрд долларни ташкил қилди. 

Чораклар кесимида эса ТСА III чоракда ўзининг энг юқори қиймати - 12 млрд долларни ташкил қилди. 

Ўзбекистон жаҳоннинг 193 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (18,1 %), Россия Федерациясида (15,7 %), Қозоғистонда (8,0 %), Корея Республикасида (6,5 %), Туркияда (6,0 %), Германияда (2,3 %) ва Қирғизистонда (2,0 %) қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан