2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 50 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 7 млрд 837,9 млн. АҚШ долларига ёки 18,6 фоизга кўпайди.
Бунда экспорт – 19,3 млрд.
- товарлар – 11 млрд.
- хизматлар – 4 млрд.
- Олтин – 4,3 млрд.
Импорт – 30,7 млрд.
- товарлар – 28,2 млрд.
- хизматлар – 2,5 млрд.
Сальдо – 11,4 млрд.
Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми 2021 йил февраль ойида қайд этилиб, 5 млрд 233,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 2 млрд 846,2 млн. АҚШ долларига кўпайди.
2022 йил декабрь ойида ташқи савдо айланмаси ҳажми 5 млрд 60,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга камайди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (18,6 фоиз), ХХРда (17,8 фоиз), Қозоғистонда (9,2 фоиз), Туркияда (6,4 фоиз), Корея Республикасида (4,7 фоиз), Қирғиз Республикаси (2,5 фоиз) ва Германияда (2,3 фоиз) қайд этилган.