Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қанча ошгани маълум бўлди
21.10.2019 12:21,  
192

2019 йилнинг январь-cентябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 8,5 млрд АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,2 %га ошган.

Давстатқўм хабарига кўра, ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 13,6 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 45,5 %) ва импорт ҳажми эса 17,9 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 31,5 %) етди. Ҳисобот даврида 4,2 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 181 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (18,7 %), Россия Федерациясида (14,9 %), Қозоғистонда (8,3 %), Корея Республикасида (6,6 %), Туркияда (5,8 %), Германияда (2,4 %) ва Қирғизистонда (2,0 %) қайд этилган.

2019 йилнинг III чорагида ташқи савдо айланмаси ҳажми 11,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди ва жорий йилнинг иккинчи чораги билан таққослаганда 16,4 фоизга ўсди.

2019 йилнинг 3 чорагида ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмида импорт улушининг камайиши (58,1 %дан 56,2 %га), экспорт улушининг эса кўпайиши (41,9 %дан 43,8 %га) кузатилди. Ташқи савдо айланмасининг чораклик тузилмасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ташқи савдода экспорт улуши 8,9 фоиз пунктга ўсди.

2019 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳажми 10,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилди ва Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 33,8 %га етди. Қўшни давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ўзаро савдо-сотиқ алоқаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдонинг қарийб 37,7 %, шундан экспортнинг 42,6 % ва импортнинг 33,9 % қўшни мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Бошқа хорижий давлатларнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 66,2 %га етиб (20,9 млрд АҚШ доллари) ўтган йилнинг мос давридаги ташқи савдо айланмасига нисбатан 47,8 %га ошган. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан беш давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (424,2 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон (423,7 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (104,0 млн. АҚШ доллари), Франция (44,0 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (6,1 млн. АҚШ доллари). Қолган 15 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан