Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи савдоси саккиз ой ичида деярли 28 фоизга ўсди
23.09.2022 21:25,  
16

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Бу кўрсатгич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 фоизга (+6,9 миллиард доллар) кўпдир. Шу вақт ичида экспорт 12,6 миллиард долларни (+36,5%), импорт эса 19,4 миллиард долларни (+22,6%) ташкил этди. 

Экспортнинг катта қисми саноат маҳсулотларига тўғри келади — 24,4%, озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар — 7,3%, кимёвий моддалар-6,7%.

 Импорт таркибидаги асосий улушни машиналар ва транспорт ускуналари — 32,5 %, саноат маҳсулотлари — 19,1% ва кимёвий маҳсулотлар — 13,7% ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан