Ўзбекистоннинг Украинадаги янги элчиси Киевга жўнаб кетди

Ўзбекистоннинг Украинадаги янги элчиси Киевга жўнаб кетди

Ўнгда Алишер Курманов Фото: МГИМО

2020 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Алишер Курманов аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.