Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги натижалари яхшиланди
24.04.2020 18:50,  
395

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни акс этган ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, деярли барча индекс ва рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрни юқорилаган. 

Жумладан, Жаҳон банкнинг "Бизнес юритиш" (Doing Business) индексида Ўзбекистон 2020 йилда 69 ўринда қайд этилган. Бу бир йил олдинги натижадан 7 поғона юқоридир.

Иқтисодий эркинлик индексида эса 114 ўринга кўтарилган. 2019 йилда эса Ўзбекистон 140 ўринда қайд этилган. 

Суверен кредит рейтингларидан Fitch, S&P да Ўзбекистоннинг кредит даражаси BB- (Барқарор даражада) деб эътироф этилган.

Шу билан бирга, бошқарув сифати бўйича жаҳон индикаторларида Ўзбекистоннинг даражаси пасайган. 

Жумладан, Сиёсий барқарорлик ва зўровонлик/терроризмнинг йўқлиги индексида 2019 йилга нисбатан 5 поғона пасайиб, 136 ўринда турибди (211 мамлакат орасидан).

Демократия индексида ҳам бир поғонага пасайган. 2020 йилда 2,01 балл билан 167 мамлакат орасидан 157 ўринни эгаллаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан