«Ўзбекистон ҳукумати апрель ойида Россия билан мунтазам йўловчи темир йўл қатновларини тиклашни кутмоқда», — деди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов.
«Биз ҳозир Россия Федерациясидаги ҳамкасбларимиз билан бу масалани муҳокама қиляпмиз. Иккала давлат ўртасидаги темирйўл қатновларини 1апрелдан тикланишини кутмоқдамиз», — деди Махкамов Тошкентда бўлиб ўтган биринчи халқаро инвестиция форумида.
Транспорт вазири Россия Федерациясида 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган йўловчи поездлари ҳаракатининг қайта тикланиши жуда долзарб эканлигини таъкидлади.
«Фақат ҳаво қатновига таяниш нотўғри. Чунки ҳозир бундай саёҳатларга муҳтож одамлар жудаям кўп»,— дея қўшимча қилган Махкамов.