Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
20.02.2020 09:07,  
74

Анқара шаҳрида 19 февраль куни Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу кенгаш икки томонлама муносабатлар тарихида янги мулоқот форматидир. У 2018 йили давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотига мувофиқ тузилган. 

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған давлатимиз раҳбарини ташрифи билан қутлаб, мамлакатларимиз парламентлари, давлат идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. Туркия ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик ва чексиз ҳурмат учун Туркия раҳбари ва халқига ташаккур изҳор этди. 

Ўзбекистон билан Туркия ҳамкорлиги, айниқса, охирги уч йилда анча жонланди. Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрда Туркияга ҳамда Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2018 йил апрелда Ўзбекистонга давлат ташрифлари ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, самарали ҳамкорликка кенг йўл очди.

Изчил мулоқотлар ва муштарак интилишлар натижаси ҳамкорлик ривожида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми салкам 1,2 миллиард АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда юртимизда Туркия инвестицияси иштирокида 1300 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда.  500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Транспорт соҳасидаги алоқалар ҳам ривожланди. 2019 йилда бу борадаги кўрсаткичлар автомобилда 33 фоиз, темир йўлда 17 фоиз, ҳаво йўлларида 42 фоиз ўсган. 

Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонга 64 минг туркиялик сайёҳ ташриф буюрган. 

Икки давлат раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши ва яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Йиғилишда Ўзбекистон ва Туркия савдо вазирлари сўзга чиқиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожи тўғрисида батафсил ахборот берди.

Музокараларда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан