“Ўзбекнефтегаз” АЖ Microsoft Dynamics 365 тизимига уланиши мумкин

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Microsoft Dynamics 365 тизимига уланиши мумкин

“Ўзбекнефтегаз” АЖ АКТ департаменти мутахассислари “Microsoft” клиентларини дастурлаш ва МДҲни ривожлантириш бўйича менежери Ася Даллакян ва “Microsoft Cloud Sales” вакили Дмитрий Емельянов билан учрашди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида Нефт ва газ соҳасидаги корхоналар учун мослашувчан маълумотлар таҳлили - Microsoft Dynamics 365 тизими билан булутли ахборот маконининг фаолияти кўриб чиқилди.

Ўзбекнефтегаз” АЖ учун бундай технологияни жорий қилиш бизнес жараёнларнинг мослашувчан ва муваффақиятли рақамли трансформациясининг калити бўлиши мумкин, бу эса ўз навбатида қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари, логистика, режалаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун қўшимча харажатларни камайишини хамда миллий нефт ва газ саноатининг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.