Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: 3 курс талабалари “Uzbekistan GTL” заводига ишга қабул қилинди
18.10.2022 17:41,  
27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан “Uzbekistan GTL” заводининг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари изчил олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган.

“Uzbekistan GTL” заводида "Internship" дастурини ўташ учун жами 102 нафар талаба саралаб олинган бўлиб, улар учун махсус "Uzbekistan GTL-Internship" дастури амалга оширилди. Дастур якунларига кўра, иқтидорли ва саралаб олинган 20 нафар, юқори билимга эга бўлган 4-босқич талабалари ўқув йили сўнгида "Uzbekistan GTL" заводига ишга қабул қилинди. 

Жорий йилнинг июль-август ойларида "Internship" дастурини саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 18 нафар иқтидорли 3-босқич талабалари эса “Uzbekistan GTL” заводининг ишлаб чиқариш ходимлари сифатида, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида, ойлик маош тайинланди. Интерн ходимларга, завод ходимлари билан бир тенгда барча шароитлар яратилган бўлиб улар учун ҳам махсус форма ва ҳимоя воситалари, уч маҳал иссиқ овқат, ётоқ жой ва завод бўйлаб транспорт билан таъминландилар.

"Uzbekistan GTL” заводида мен жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб "Uzbekistan GTL-Internship" дастурига қабул қилиндим. Дастур якунига етгач, бир нечта имтиҳон ва суҳбатлардан ўтдик ва вақтинчалик меҳнат шартномаси имзоланди. Биз бу ерда заводнинг ходими яъни интерн сифатида университетда ўрганган билимларини асосий технологик жараёнларда, усукуна ва жиҳозларни ишлаш принциплари ҳамда тузилишини ўргандик. Бу мен учун жуда муҳим амалиёт бўлди. Мен университетда ўз билимларимни янада кучайтираман, соҳамга бўлган қизиқишимни бир неча баровар ошди. Интерншип даврида завод раҳбарияти биз учун барча шароитларни яратиб берди. Университетни битиришим билан ушбу заводга ишга кириш учун астойдил ҳаракат қиламан.” - Ханбеков Амал, Тошкент давлат техника университетининг 3-босқич талабаси.

Бу каби дастур талабаларда мамлакатимизнинг нефть ва газ саноати соҳасида меҳнат қилиш нақадар шарафли ва шу билан биргаликда юқори масъулиятли иш эканлиги, соҳанинг етук мутахассиси бўлишда тинимсиз меҳнат ва билим олишнинг ўта мухим аҳамият касб этиши тўғрисида тушунча ҳосил қилишларида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан нефть ва газ соҳасидаги таълим муассаларидаги ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, талабалар амалиётини, "Internship" дастурларини “Uzbekistan GTL” заводида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Иқтидорли талабалар учун "Uzbekistan GTL-Internship" дастури доимий равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан