«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 маркали бензин нархини арзонлаштирди

«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 маркали бензин нархини арзонлаштирди

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG Petro» корхонаси тасарруфидаги ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархи бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилиши ҳақида бир неча бор айтилган эди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5.500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5.800 сўмдан 5.500 сўмга арзонлаштирилмоқда.

«Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади», – дейди «UNG Petro» МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.