Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ҳамроҳлигида “MUFG” банки вакиллари “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюришди
6.11.2022 09:49,  
21

Ташриф давомида GTL заводида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Бошқарув раиси ва масъул мутахассислар ҳамроҳлигида банк вакиллари “Uzbekistan GTL” заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, “MUFG” банки вакилларига завод қурилмаларининг технологик ишлаб чиқариш жараёнлари, жумладан 20-,30- ва 50-сонли асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг технологик жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Бошқарув раиси “Uzbekistan GTL” заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 160 минг тоннага яқин синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги ва истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Ташриф якунида “Uzbekistan GTL” заводининг ишчилар шаҳарчасида компаниянинг ходимларига яшаш ва мароқли дам олиш учун яратиб берилган шароитлари билан танишиб чиқилди.

Маълумот учун. “MUFG” банки “Uzbekistan GTL” лойиҳаси доирасида молияшлаштирилиш доирасида Кореянинг экспорт-импорт банки ва Корея савдо суғурта корпорациясининг суғурта қопламаси остида 100 млн. АҚШ доллари ажратган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Япониянинг “MUFG Bank Ltd” банки билан ўзаро ҳамкорлик доирасида 2021 йилнинг 30 декабрь санасида имзоланган кредит шартномасига асосан корпаратив мақсадлар учун 50,0 млн.долл., 2022 йил 9 июнь куни имзоланган кредит шартномасига асосан 50,0 млн. долл. жами 100,0 млн. долл. миқдорида туғридан-тўғри кредитлар жалб этилган.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган “II Ўзбекистон Иқтисодий форуми” доирасида банк ва жамият ўртасида 500,0 млн. долл. миқдорида “ESG” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишув декларацияси имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан