Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “Vinson & Elkins”, “Legal & General”, “Mizuho”, “JPMorgan Chase & Co.”, “Mitsubishi UFG”, “DeutscheBank” раҳбарияти билан учрашди
18.07.2022 10:54,  
15

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондондаги ташрифи давомида йирик инвестиция компанияси, халқаро юридик ташкилот ва банклар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувлардан кўзланган мақсад, компаниянинг инвесторлари ва кредиторлари билан доимий алоқада бўлиб туриш, уларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти ва ривожланиш режалари ҳамда мунтазам хабардор қилишдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари дастлаб, Англиянинг Лондон шаҳрида “Vinson & Elkins” юридик фирмасининг Лондондаги офиси вакиллари билан учрашди.

Учрашув доирасида томонлар қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар, юзага келган вазият ва мавжуд санкциялар хавфи туфайли халқаро бозорларда беқарор иқтисодий вазиятни ҳам таҳлил ва муҳокама қилдилар.

“Legal & General” инвестиция компанияси вакиллари билан учрашувда эса, компания вакиллари Ўзбекистон Республикаси нефт-газ ва банк-молия соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан, компаниянинг жорий фаолияти билан, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар билан, шунингдек сўнгги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди.

“Legal & General” компанияси вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрликларини қайд этиб, Ўзбекнефтгаз АЖ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда молиявий маҳсулотлар бўйича таклифлар бериш учун зарур материалларни қўшимча ўрганишни таклиф қилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари “Mizuho” ва “JPMorgan Chase & Co.” халқаро банклар раҳбарияти билан учрашиб кўпгина молиявий масалалар юзасидан фикр алмашишди.

“Mizuho” халқаро банки билан учрашувда томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа корпоратив мақсадлар учун ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш имкониятини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, банк вакилларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг умумий қиймати 700 млн. АҚШ доллари бўлган дебют еврооблигацияларнинг муваффақиятли чиқарилиши, шунингдек “Uzbekistan GTL” заводи фаолияти ҳамда нефт ва газ соҳасидаги ислоҳотлар мавзусида фикр алмашишди.

“JPMorgan Chase & Co.” халқаро банки вакиллари билан учрашувда эса томонлар март ойида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни қисқа ва ўрта муддатли молиялаштириш, ҳамда турли корпоратив хизматларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида ушбу халқаро банклар билан доимий алоқани сақлаб қолиш ва зарур ахборот алмашиш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, ҳамкорликнинг мавжуд истиқболли йўналишларини янада ўрганиш келишиб олинди.

Ана шу учрашувлар доирасида, Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари “Mitsubishi UFG” ва “DeutscheBank” халқаро банкларининг Лондондаги офис раҳбарлари билан учрашиб, кўпгина молиявий масалаларни муҳокама қилишди.

Айтиш жоизки, “Mitsubishi UFG” масъуллари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларни Лондон биржасига жойлаштирилганини ҳамда “Uzbekistan GTL” заводида маҳсулот ишлаб чиқарила бошланганини муваффақиятли ҳаракат деб баҳоладилар.

Япониядаги энг йирик молиявий гуруҳ ва дунё банклар рейтингида кучли ўнликда саналадиган “Mitsubishi UFG”, “Global Finance” журнали ўтказган сўровномага кўра 2015 йилнинг энг яхши корпоратив банки деб топилган. Албатта, бундай нуфузи баланд банк билан ҳамкорлик қилиш Жамиятнинг молиявий ҳолати мустаҳкамланишига ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

Бундан ташқари, томонлар ўтган йил март ойидаги келишувларнинг ҳозирги ҳолатини ҳам муҳокама қилишди ва бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бошқа корпоратив мақсадларни биргаликда бажариш учун қўшимча малбағ жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқишди.

“DeutscheBank” вакиллари билан учрашувда томонлар профессионал тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишларини, жумладан турли конференциялар, семинарлар ва тренинглар ўткази, шунингдек, амалга оширилаётган лойиҳалар ва жамиятнинг турли корпоратив эҳтиёжлари учун маблағ жалб этиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Ҳар бир учрашувда банклар билан доимий алоқа ва ахборот алмашинувини таъминлаш, ҳамкорликнинг барча мавжуд истиқболли йўналишларини ривожлантиришга келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан