Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқларда компания номи тиркалган фирибгарлик “тузоқ”ларидан огоҳлантирмоқда
20.10.2022 10:55,  
32

Сўнгги пайтларда одамлар энг кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда фирибгарликнинг янги кўринишдаги маълумотлари кўп учрамоқда. Фирибгарлар махсус фото ва видеохабарларда машҳур шахслар, телебошловчилар ёки нуфузли ташкилотларнинг реквизитларидан фойдаланган ҳолда одамларни чув туширишга интилади.

Кўпинча содда одамларнинг жамиятда ишонч қозонган шахслар ёки компаниялар билан боғлиқ хабарларга тез ишонади, фактчекинг қилмайди. Натижада кликбейтга ишониб, шахсий маълумотларини (кўпинча пластик карта рақамлари) жойлашади, оқибатда фирибгарлар тузоғига илинади.

Ўзбекистондаги энг йирик ташкилотлардан бири – “Ўзбекнефтгаз” АЖ шу каби фирибгарлик ҳолатлари ҳақида сўнгги пайтларда бир неча бор чиқишлар қилди. Жумладан, 14 октябрь куни эълон қилинган хабарда, жамият турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди.

“Интернет фойдаланувчиларини алдаш йўли орқали, 100 АҚШ доллар маблағ тикиб бир ойда 1400 АҚШ долларгача даромад топиш мумкинлигини айтиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларни телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир”, дейилади хабарда.

19 октябрь кунги навбатдаги хабарда эса устомонлик билан тайёрланган навбатдаги найранг видеохабар ҳақида огоҳлантирди. Унда Интернетдаги Facebook тармоғи орқали DIF Guerrero саҳифасида Ўзбекистон парламенти ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида аҳоли даромадини ошириш, оддий фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида махсус дастур ишга туширилганлиги ҳақидаги видеохабар хусусида сўз боради.

Интернетдаги ушбу саҳифага жойлаштирилган ёлғон видеода дастурда иштирок этиш учун ҳеч қандай билим талаб этилмаслиги таъкидланиб, оддий одамларнинг лойиҳада қатнашиб, қандай мўмай даромадга эга бўлганликлари ҳақидаги интервьюлари ҳам эълон қилинган.

“Сўнгги пайтларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, турли хил кўринишдаги ёлғон хабарлар тарқатилиши кўп учрамоқда. Айниқса, фирибгарликка мўлжалланган “Telegram” ижтимоий тармоғида яратилган “Telegram-бот” лардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Шунингдек, Instagram, Facebook, Twitter, Instagram, LinkedIn, Google+, Pinterest, Snapchat, YouTube, Reddit, WhatsApp, Flickr, Weibo каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон ахборотлардан огоҳ бўлинг.

Ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларни телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир. “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарларни, жамиятнинг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин”, деб ёзади “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан