Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро мувофиқлик сертификатига эга бўлди
16.10.2021 16:43,  
36

Сўнгги йилларда “Ўзбекнефтгаз” акциадорлик жамиятида тармоқ фаолиятини такомиллаштириш, давлат раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан белгиланган вазифаларни юқори даражада ижросини таъминлаш бўйича жадал ислоҳатлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2020 йил 4 апрелдаги фармонларига асосан нефть ва газ соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, моддий техник базаларини модеринизация қилиш, юқори малакали ходимларни жалб қилиш, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва хориждаги ватандошларни жалб қилиш, шунингдек, нефть ва газ саноатининг барча корхоналарида коррупцияга қарши “Комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш топширилган эди. Албатта узоқни кўзлаб қабул қилинган ушбу ислоҳатлар бугунги кунда ўз маҳсулини бермоқда.

Хусусан, мазкур топшириқни самарали ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг май ойида акциядорлик жамиятида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти, сентябрь ойида унинг Жамият тизим корхоналаридаги, жумладан барча бошқармалар, заводлар ва нефть базаларидаги фаолияти йўлга қўйилди.

Фаолият давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилиб, Президент Администрацияси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида Жамият ва унинг таркибига кирувчи корхоналар, завод-бошқармалар ва нефть базаларида коррупция хавфи сабабларини ўрганиш, келгусида олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш сиёсатини кенг тадбиқ этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.

Ҳозирга қадар Жамиятда коррупцияни олдини олишга ва комплаенс фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган жами 30 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва Жамият бошқаруви томонидан амалиётга қабул қилинди. Шундан, 18 та ички меъёрий ҳужжатлар БМТнинг тараққиёт дастури лойиҳаси бўйича КПМГ халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари билан биргаликда амалиётга жорий қилинди.

“Корпоратив аҳлоқ кодекси”, “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”, “Одоб аҳлоқ комиссияси тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича”, “Бизнес тадбирлар ва вакиллик харажатлари тўғрисида”, “Коррупцион хатарларни аниқлаш ва баҳолаш методологияси”, “Коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлиги бўйича мониторинг ва назорат методикаси” ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ушбу даврда харид фаолиятини очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг харид тизими тубдан қайта ташкил этилди.

Жамият ходимлари ва фуқаролар ўртасида юзага келадиган турли масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида турли алоқа каналлари йўлга қўйилди ([email protected], @ung_anticorBot).

Коррупцияга оид хавф-хатарларни камайтириш мақсадида Жамият тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг моддий-ижтимоий таъминотига, айниқса, бутун жаҳонда кечаётган пандемия шароитида уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, коррупция ҳолатларини содир этилишини олдини олиш, фаолиятда инсон омилини камайтириш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жамиятда босқичма-босқич рақамлаштириш жараёнлари давом этмоқда.

Жамиятда молиявий интизомни мустаҳкамлаш, коррупцион хатарларни камайтириш ва турли талон-тарожликлар, ноқонуний ҳолатларни камайтириш ва энг асосийси уларни олдини олиш бўйича кенг кўламда назорат-профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Афсуски, тизимда фаолият кўрсатувчи айрим нопок ходимлар томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб хизмат вазифаларини суъистемол қилиш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари, аниқланиб, бундай салбий ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида 11 та тизим ташкилотлари фаолияти бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.

Бу жараёнда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат ҳавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, йўл қўйган хатоликлари учун 100 дан ортиқ ходимларга амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий интизомий чоралар қўлланилди.

Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган профилактик назорат ишлари натижасида 119,5 млрд сўмлик хатоликлар бартараф этилди ва 121,8 млрд сўмлик ноўрин ҳаражатларнинг олди олиниб, тежаб қолинди.

Таъкидлаш жоизки, Жамиятда олиб борилаётган юқоридаги жараёнлар бўйича Жамиятда жорий қилинган коррупцияга қарши тизим фаолиятини таҳлил қилган ҳалқаро экспертларнинг томонидан ҳам ижобий баҳо берилди.

Натижада мутахассислар томонидан Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасида олдига қўйган мақсадлари, халқаро стандарт талаблари амалиётга ҳақиқатда тадбиқ этилаётгани тасдиқланиб, “Ўзбекнефтгаз АЖ”га Жанубий Кореянинг “G-CERTI Co., Ltd.” халқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашиш механизми амалда самара бераётганининг асосий кўрсаткичи ҳисобланувчи ISO 37001:2016 мувофиқлик сертификати тақдим этилди.

Жамиятнинг “Коррупцияга қарши курашиш” сиёсатини амалиётга кенг тадбиқ этиш ва коррупцияга оид турли хавфларини бартараф этишда нафақат масъул мансабдор шахсларнинг, балки Жамиятнинг ҳар бир ходимининг иштироки муҳим ҳисобланади.

Ушбу ISO 37001:2016 мувофиқлик сертификатини қўлга киритилиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоасига билдирилган ишончни янада тўлиқ оқлашни ва келгусида коррупцияга оид хатарларни камайтиришда, шунингдек, тизимни молиявий соғломлаштиришда янада маъсулиятли бўлган ҳолда меҳнат қилишни тақазо этиб, албатта тизимда бу каби ишлар изчиллик билан давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан