Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг UNG Petro корхонаси ташаббуси билан "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" муносабати билан футбол мусобақаси ўтказилди
21.06.2022 17:42,  
30

Кеча, 20 июнь куни "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" муносабати билан футбол мусобақаси ўтказилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг UNG Petro корхонаси ташаббуси билан ўтказилган мусобақада 4 жамоа вакиллари, "Блогерлар", "Журналистлар", "UNG Petro корхонаси" ҳамда "Транспорт прокуратураси" жамоалари баҳс олиб боришди.

/media/in_content_images/UZB09571.JPG_image

Дастлаб майдонга "Блогерлар" жамоаси ҳамда  " UNG Petro корхонаси" жамоалари чиқишди. Қизғин вазиятларга бой бўлган ўйинда "Блогерлар" жамоаси Нурбек Алимовнинг ягона голи эвазига зафар қучишди ҳамда финал йўлланмасини қўлга киритишди.

/media/in_content_images/UZB09582.JPG_image

2- баҳсда эса "Журналистлар" жамоаси ҳамда "Транспорт прокуратураси" жамоалари майдонда куч синашишди. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 1- бўлимида "Транспорт прокуратураси" жамоаси ўйинчиси томонидан киритилди. Якунда "Транспорт прокуратураси" жамоаси ғолиблик учун "Блогерлар" жамоаси билан финалда куч синашадиган бўлди.

/media/in_content_images/UZB09631.JPG_image
 
/media/in_content_images/UZB09710.JPG_image

Совринли ўринлар учун баҳсда дастлаб ярим финалда мағлуб бўлган икки жамоа "Журналистлар" ҳамда  " UNG Petro корхонаси" жамоалари 3-ўрин учун майдонда сафланишди. Қизиқарли ўтган баҳсда "Журналистлар" жамоаси якунда 4-1 ҳисобида ғалаба қозониб 3-ўрин соҳибига айланди.

 
/media/in_content_images/UZB00033.JPG_image

Жуда ҳам муросасиз кечган финал баҳсида "Транспорт прокуратураси" ҳамда "Блогерлар" жамоалари майдонда ғолиблик учун баҳс олиб борди. Якунда "Транспорт прокуратураси" жамоаси "Блогерлар" жамоасини 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ғолибликни қўлга киритди.

/media/in_content_images/UZB00094.JPG_image
 
/media/in_content_images/UZB00070.JPG_image

Ғолиб жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан медаллар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан